Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Фиръавн саҳарда кўрган тушини ўйлаб, кўнгли жуда ғаш бўлди. “Тушим нимадан дарак берар экан”, деб жуда хавотирланди. Шу боисдан Мисрдаги жамики сеҳргарларни ва донишмандларни чақиртирди. Фиръавн уларга кўрган тушини айтиб берди. Лекин уларнинг биронтаси фиръавннинг тушини таъбир қилиб бера олмади. — Ўтган кечаси мен туш кўрдим, — деб гап бошлади фиръавн Юсуфга. — Лекин ҳеч ким тушимни таъбир қилиб бера олмади. Эшитишимча, сен тушларни таъбирлай олар экансан. Шу сабабдан сени чақиртирган эдим. Худо бу тўртта йигитга адабиёт ва фалсафанинг ҳар соҳасини фаҳмламоқ учун билим ва истеъдод берган эди. Бундан ташқари, Дониёр турли хил ваҳий ва тушларни таъбирлаш қобилиятига эга эди. Қаршимда ҳозир бўлган фолбин, мунажжим, афсунгар ва раммоллар тушимни эшитдилар–у, аммо уни таъбирлай олмадилар. “Эй Белташазар, фолбинларнинг бошлиғи, сенда муқаддас худоларнинг руҳи борлиги менга аён, ҳар қандай сир сенга ошкордир. Кўрган тушимнинг таъбирини менга айтиб бер. Шоҳнинг бу маслаҳатчилари ичкарига кирганларидан кейин ҳам ёзувни ўқий олмадилар, унинг маъносини ҳам тушунтириб бера олмадилар. Мен маслаҳатчилар ва мунажжимларни ҳузуримга чақиртириб, уларга мана бу ёзувни ўқиб, маъносини тушунтириб беришни буюрган эдим. Аммо уларнинг биронтаси ҳам бунинг уддасидан чиқа олмади. Дониёр бошқа амиру ноибларга қараганда ўз ишини юксак маҳорат билан бажарар эди. Шунинг учун шоҳ бутун салтанат бошқарувини Дониёрга топширишни режалаштириб қўйганди.
Выбор основного перевода