Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
У олиб қўяман, деса, ким тўхтата олади?! Ким Ундан: «Нима қиляпсан?» деб сўрай олади?! Бизнинг Худойимиз самолардадир, У истаганини қилаверади. Осмонда ҳам, заминда ҳам, Денгизларда, жамики тубсиз сувларда Эгамиз истаганини қилади. Шоҳнинг сўзи эътиборлидир, ҳеч ким унга: “Нима қиляпсиз?” — деб айта олмайди. Сарвари Олам режа қилган! Қани, буни ким бекор қила олади?! У халқларга қарши қўл кўтарди! Қани, Уни ким тўхтата олади?! Жамики элатлар Эгамиз олдида ҳеч нима эмас, Эгамиз назарида улар арзимас, бўшлиқдир. Ҳа, азалдан буён Мен Ўшаман, Ҳеч ким Менинг қўлимдан қутула олмайди. Мен қилганимни ким бекор қила олади?!” Ҳолингизга вой! Эй Яратувчи билан баҳслашадиганлар! Тупроқдан ясалган кўзаю хумлар! Ахир, лой кулолга: “Нима қиляпсан?” дейдими?! “Қўлингдан иш келмас экан!” деб айтадими?! Эй инсон, сен ким бўлибсанки, Худога гап қайтарсанг?! Яратилган нарса яратувчисидан: “Нима учун мени бундай қилиб яратдинг?” деб сўрайдими?!
Выбор основного перевода