Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Мен тўшагимда ётиб, келган ваҳийни томоша қилаётганимда, осмондан кузатувчи бир фаришта тушиб келди. У баланд овозда бақирди: «Дарахтни йиқитинглар, шохларини чопиб ташланглар, япроқларини узиб, меваларини сочиб юборинглар. Тагидаги ҳайвонларни ҳайданглар, шохлардаги қушларни учиринглар. Аммо дарахтнинг тўнкаси ва илдизларига тегманглар, уларни темир ва бронза билан занжирлаб, майин дашт ўтлари орасида қолдиринглар. Дарахт тимсолидаги бу одам осмондан тушган шудрингга чўмилсин, ёввойи ҳайвонлар билан яшаб, насибасини дашт ўтлари орасидан териб есин. Ундан инсон онги олиб ташлансин. У етти йил мобайнида онгсиз ҳайвондай яшасин. Кузатувчи фаришталар шу ҳукмни чиқаришди, токи ҳар бир мавжудот Худойи Таолони инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори деб билсин. У шоҳликни хоҳлаган одамига берар, хокисор қашшоқни тахтга ўтқазар.» У инсонлар жамиятидан ҳайдалиб, онгсиз ҳайвондай бўлиб қолганди. Ёввойи эшаклар билан яшаб, мол сингари, ўт билан озиқланган ва осмондан тушган шудрингга чўмилганди. Охири Худойи Таоло инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори эканини ва У тахтни хоҳлаган одамига беришини катта бобонгиз тан олган эди.
Выбор основного перевода