Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Эй шоҳ ҳазратлари, тушингизда сиз баҳайбат бир ҳайкал кўрдингиз. Олдингизда турган ўша улкан ҳайкалнинг кўриниши ниҳоятда ярқироқ ва қўрқинчли эди. Аммо дарахт тўнкаси ва илдизлари қолдирилганлиги шундан далолат берадики, сиз Худони Олий Ҳукмдор деб тан олганингиздан кейин, шоҳлигингиз қайта тикланади. Шунда шаҳарга назар ташлаб: “Ўз қудратим билан қурдирган шоҳона пойтахт Бобилни бир кўриб қўйинглар–а! — дедим, — чексиз кучим ва дабдабали улуғворлигим бу шаҳарда акс эттирилган.” Белгиланган муддат тугагач, мен кўзимни осмонга тикдим, ўша заҳотиёқ эс–ҳушим ўзимга қайтиб келди. Мен Худойи Таолога шукроналар айтдим, мангу яшовчини олқишлаб, улуғладим: “Зеро, абадийдир Унинг ҳукмронлиги, Авлодлар ошадир Унинг шоҳлиги.
Выбор основного перевода