Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Оссурияга бир қара! У ҳам бамисоли Лубнондаги садр дарахти эди, Кўркам шохлари ўрмонга соя солар эди, Унинг учи булутларга тегиб турарди. Сувлар уни суғорар эди, Ер ости булоқлари уни ўстирар эди. Анҳор сувлари илдизларининг атрофида оқар эди, Ирмоқлари ҳамма дашт дарахтларини тўйдирарди. Бу улкан садр баланд ўсиб, Атрофдаги ҳамма дарахтлардан дароз бўлди. Мўл суғорилгани учун новдалари ўсди, Шохлари узун ва серсоя бўлди. Барча осмон қушлари шохларида ин қурарди, Остида барча ёввойи ҳайвонлар болалашарди, Соясида ҳамма буюк халқлар яшарди. Бу дарахт кўркам, салобатли эди, Унинг шохлари кенг ёйилган эди. Ахир, илдизлари сероб сувдан баҳра оларди. Худонинг боғи — Адандаги бирорта садр Унга тенг кела олмас эди, Бирорта арча унинг бутоқлари билан беллаша олмасди. Бирорта чинорнинг бундай шохлари йўқ эди, Худонинг боғи бирорта дарахт шу қадар гўзал эмасди. Худо уни гўзал қилиб яратди, Шох–бутоқларини серфайз қилди. Худонинг боғи — Адандаги ҳамма дарахтлар унга ҳавас қиларди. Шу боис Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: эй фиръавн, бу садр дарахти баланд ўсиб, учи булутларга етди. У баландлигидан мағрурланиб кетди. Мен уни ажнабий ҳукмдорнинг қўлига топширдим. У ўша дарахтни фосиқлигига яраша жазолади. Мен Ўзим эса бу дарахтдан воз кечдим. Ажнабийларнинг энг ёвуз халқи уни йиқитиб, ташлаб кетди. Чопилган шохлари қирлару водийларда, синган бутоқлари юртнинг ҳамма жарликларида сочилиб ётди. Соясида ором олган жаҳоннинг ҳамма халқлари тарқалиб кетди. Барча осмон қушлари ағдарилиб ётган дарахт танасига келиб қўнди, барча ёввойи ҳайвонлар шохлари орасига кириб ётди, токи сув бўйига ўтқазилган бирорта дарахт энди бу қадар баланд бўлиб ўсмасин. Уларнинг учи булутларга тегмасин. Сувга тўйган бирорта дарахт шунчалик баланд бўлмасин. Уларнинг ҳаммаси, фоний бандалар каби, бу дунёдан ўтиб кетишади, қабрдаги марҳумларга ҳамроҳ бўлишади. Аммо бир куни кечаси кўрган тушим юрагимга аллақандай ваҳима солди. Бу тушим мени даҳшатга туширган эди. Сиз, учи осмон билан ўпишган баланд бир дарахтни кўрдингиз. Бу дарахт шу қадар улкан эдики, уни дунёнинг тўрт бурчагидан туриб кўрса бўлар эди.
Выбор основного перевода