Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Мен уларнинг ҳосилини тортиб оламан. Токларида узум қолмайди, Анжир дарахтлари мева тугмайди, Барглари тўкилиб хазон бўлади. Уларга нима берган бўлсам, Ҳаммасидан жудо бўлишади.” Эгамизнинг каломи шудир. Шу боис Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: эй фиръавн, бу садр дарахти баланд ўсиб, учи булутларга етди. У баландлигидан мағрурланиб кетди. Мен уни ажнабий ҳукмдорнинг қўлига топширдим. У ўша дарахтни фосиқлигига яраша жазолади. Мен Ўзим эса бу дарахтдан воз кечдим. Ажнабийларнинг энг ёвуз халқи уни йиқитиб, ташлаб кетди. Чопилган шохлари қирлару водийларда, синган бутоқлари юртнинг ҳамма жарликларида сочилиб ётди. Соясида ором олган жаҳоннинг ҳамма халқлари тарқалиб кетди. Барча осмон қушлари ағдарилиб ётган дарахт танасига келиб қўнди, барча ёввойи ҳайвонлар шохлари орасига кириб ётди, токи сув бўйига ўтқазилган бирорта дарахт энди бу қадар баланд бўлиб ўсмасин. Уларнинг учи булутларга тегмасин. Сувга тўйган бирорта дарахт шунчалик баланд бўлмасин. Уларнинг ҳаммаси, фоний бандалар каби, бу дунёдан ўтиб кетишади, қабрдаги марҳумларга ҳамроҳ бўлишади. Ҳозирданоқ дарахтлар илдизида болта ётибди. Яхши мева бермаган ҳар бир дарахт кесилиб, оловга ташланади.
Выбор основного перевода