Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Наҳотки Дониёрдан ҳам доно бўлсанг?! Наҳот барча сирларни билсанг?! Улар шоҳга орамий тилида дедилар: — Шоҳ ҳазратларининг умри боқий бўлсин! Шоҳ ҳазратлари аввал тушларини айтсинлар, бу қулларингиз уни таъбирлашга тайёрдирлар. — Билиб қўйинглар, — деди уларга шоҳ. — Агар менга туш ва унинг таъбирини айтиб бермасангиз, мен таналарингизни бўлак–бўлак қилдириб, сизларни жазолайман, уйларингизни эса вайрон қилиб, бир уюм тошга айлантираман. Шоҳ Дониёрга деди: — Чиндан ҳам сенинг Худойинг сирларни ошкор қилувчи энг буюк Худодир, У шоҳларнинг ҳақиқий Эгасидир, чунки бу сирни менга фақат сен ошкор қила олдинг! Шоҳ Дониёрни юқори мансабга кўтариб, кўпдан–кўп инъомлар тақдим қилди, уни Бобил вилоятининг ҳокими ва сарой маслаҳатчиларининг бошлиғи қилиб тайинлади. Сизнинг шоҳлигингизда муқаддас худоларнинг руҳига тўлган бир одам бор. Катта бобонгиз даврида бу одам идрокли, зеҳни ўткир ва худолар каби доно деб тан олинган эди. Катта бобонгиз — шоҳ Навухадназар уни фолбин, мунажжим, афсунгар ва раммолларнинг бошлиғи қилиб тайинлаган эдилар.
Выбор основного перевода