Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Бечораҳолларни У тупроқдан кўтарар, Фақирларни ахлатдан олиб чиқиб юксалтирар. Уларга шаҳзодалар ёнидан жой берар, Шуҳрат тахтини мерос қилиб берар. Чунки Эгамникидир замин устунлари, Устунларнинг устига қўйгандир У оламни. Эгамиз адолатли ҳукми ила Ўзининг кимлигини кўрсатди. Қабиҳлар ўзлари қўйган тузоққа илинди. Тупроққа қорилган бечораҳолларни У кўтаради, Фақирларни ахлат уюмидан олиб, юксалтиради. Уларга шаҳзодалар ёнидан жой беради, Ўз халқининг шаҳзодалари билан бирга ўтқазади. бу дунёни, ер юзидаги одамзоду ҳайвонларни Мен Ўз қудратим ва ажойиботларим билан яратганман. Шундай экан, уларни хоҳлаган одамга бераман. Эй шоҳ ҳазратлари, Худойи Таоло катта бобонгиз Навухадназарни буюк бир салтанатнинг тахтига ўтқазиб, шуҳратини рўйи заминга ёйгандир. Худо унга берган улуғворлиги туфайли ҳамма одамлар — қайси халқ, элат ва уруғдан бўлишларидан қатъий назар, катта бобонгиздан қўрқиб қалтирар эдилар. У хоҳлаган одамни ўлдирар, хоҳлаганини тирик қолдирар, юксалтирмоқчи бўлганини юксалтирар, хор қилмоқчи бўлганини оёқ ости қилар эди. У инсонлар жамиятидан ҳайдалиб, онгсиз ҳайвондай бўлиб қолганди. Ёввойи эшаклар билан яшаб, мол сингари, ўт билан озиқланган ва осмондан тушган шудрингга чўмилганди. Охири Худойи Таоло инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори эканини ва У тахтни хоҳлаган одамига беришини катта бобонгиз тан олган эди. Тахтга ўтирган кейинги шоҳ эса ярамас бир одам бўлади. Шоҳ сулоласига мансуб бўлмаган бу киши кутилмаганда ҳийла орқали Сурия тахтига чиқиб олади.
Выбор основного перевода