Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
“Эгамиз Синай тоғидан Ўз халқига келди, Сеир юрти узра қуёшдай порлади, Порон қирларидан нур сочди. Ўн мингларча фаришта У билан келди, Ўнг қўлида оташин олов бор эди. Эгамиздан қўрққанларнинг атрофида Эгамизнинг фариштаси қароргоҳ қуриб, Уларга нажот бахш этади. У сен тўғрингда фаришталарига амр беради, Фаришталар ҳамма йўлларингни қўриқлайди. Сиз, учи осмон билан ўпишган баланд бир дарахтни кўрдингиз. Бу дарахт шу қадар улкан эдики, уни дунёнинг тўрт бурчагидан туриб кўрса бўлар эди. Аммо дарахт тўнкаси ва илдизлари қолдирилганлиги шундан далолат берадики, сиз Худони Олий Ҳукмдор деб тан олганингиздан кейин, шоҳлигингиз қайта тикланади. Бобил шоҳи Белшазар ҳукмронлигининг биринчи йилида Дониёр бир туш кўрди. У кўрган туши ҳақида шундай ёзди: Кейин мен фаришталар ўзаро гаплашаётганини эшитиб қолдим. Уларнинг бири бошқасидан шундай деб сўраганини эшитдим: — Ваҳийдаги бу ҳодисалар қачонгача давом этар экан–а? Қачонгача бу жирканч нарса кундалик қурбонликлар ўрнини эгаллайди? Қачонгача Маъбад ва самовий лашкарлар оёқ ости бўлади? Сизлар ўша водий орқали қочасизлар. Тоғлар орасидаги водий Озиёлгача чўзилади. Сизлар Яҳудо шоҳи Уззиё даврида бўлган зилзила пайтида қочгандай қочасизлар. Шунда Эгамиз Худо Ўз фаришталари билан бирга келади.
Выбор основного перевода