Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Хабарчиларинг орқали Мен, Раббийни ҳақорат қилдинг. Ўзинг ҳақингда айтдингки: ‘Кўплаб жанг араваларим билан тоғ чўққиларини забт этдим. Лубнондаги инсон қадами етмаган жойларга етиб бордим. Энг баланд садр дарахтларини, Энг аъло сарв дарахтларини қўпордим. Лубноннинг энг узоқ тепаликларига, Ҳатто энг қалин ўрмонларига етиб бордим. Мен қудуқлар қазиб, Сувларидан ичдим. Мисрнинг ҳамма дарёларини Оёғим кафти билан қуритдим.’ Сиз инсонлар жамиятидан ҳайдалиб, ёввойи ҳайвонлар орасида яшайсиз. Худойи Таоло инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори эканини ва У тахтни хоҳлаган одамига беришини англаб етмагунингизча етти йил давомида молга ўхшаб ўт еб, осмондан тушган шудрингга чўмиласиз. Аммо мағрурланиб, ўжарлиги ила иш тута бошлаганда шоҳона тахтидан туширилиб, улуғворлигидан маҳрум қилинган эди. У инсонлар жамиятидан ҳайдалиб, онгсиз ҳайвондай бўлиб қолганди. Ёввойи эшаклар билан яшаб, мол сингари, ўт билан озиқланган ва осмондан тушган шудрингга чўмилганди. Охири Худойи Таоло инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори эканини ва У тахтни хоҳлаган одамига беришини катта бобонгиз тан олган эди. Менга қара! Тўғри йўлдан юрмаганлар ҳалок бўлади. Солиҳлар эса Худога бўлган садоқати туфайли тирик қолади.”
Выбор основного перевода