Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Мен уни ажнабий ҳукмдорнинг қўлига топширдим. У ўша дарахтни фосиқлигига яраша жазолади. Мен Ўзим эса бу дарахтдан воз кечдим. Ажнабийларнинг энг ёвуз халқи уни йиқитиб, ташлаб кетди. Чопилган шохлари қирлару водийларда, синган бутоқлари юртнинг ҳамма жарликларида сочилиб ётди. Соясида ором олган жаҳоннинг ҳамма халқлари тарқалиб кетди. Мен тўшагимда ётиб, келган ваҳийни томоша қилаётганимда, осмондан кузатувчи бир фаришта тушиб келди. У баланд овозда бақирди: «Дарахтни йиқитинглар, шохларини чопиб ташланглар, япроқларини узиб, меваларини сочиб юборинглар. Тагидаги ҳайвонларни ҳайданглар, шохлардаги қушларни учиринглар. Тушингизда сиз, эй ҳазрати олийлари, осмондан тушиб келаётган кузатувчи фариштани ҳам кўрдингиз. Фаришта: «Дарахтни йиқитиб, йўқ қилинглар», деб буйруқ берди. «Аммо тўнка ва илдизларига тегманглар, уларни темир ва бронза билан занжирлаб, дашт ўтлари орасида қолдиринглар. Етти йил давомида у осмондан тушган шудрингга чўмилиб, ёввойи ҳайвонлар билан бирга яшасин.» Тўсатдан одам қўлининг панжаси пайдо бўлиб, шоҳ саройининг деворларидаги сувоқнинг устида ёза бошлади. Сарой чироқлари деворнинг ўша қисмини яхши ёритиб тургани учун, шоҳ ёзаётган қўл панжасини кўриб қолди. Аммо Худо унга шундай дебди: — Эй нодон! Шу тундаёқ жонинг олинади. Йиғиб–терган мол–мулкинг энди кимга қолади?! Ҳирод Худони шарафламагани учун ўша заҳотиёқ Эгамизнинг фариштаси уни урди. Ҳирод қуртларга емиш бўлиб оламдан ўтди.
Выбор основного перевода