Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Довуд билан бўлгани учун, у ҳар қандай ишнинг уддасидан чиқарди. Довуд тобора кучайиб борарди, чунки Парвардигори Олам — Эгамиз унга ёр эди. Оёқларим учун йўлимни кенг қилгансан, Оёқларим сира оғиб кетмайди. Ғанимларимни қувлаб, тутиб олдим, Уларни йўқ қилмай ортга қайтмадим. Шундай эздимки уларни, тура олмадилар, Оёқларим остида чўзилиб қолдилар. Сен менга қувват бериб, жангга юбординг, Менга қарши отланган ёвни олдимда бош эгдирдинг. Ғанимларимни мендан қочирдинг, Мендан нафратланганларни мен йўқ қилдим. Улар мадад сўраб фарёд қилдилар, Нажоткорни эса тополмадилар, Эй Эгам, ғанимларим Сенга ёлвордилар, Аммо Сен жавоб бермадинг. У Менга айтади: «Сен Отамсан! Худойимсан, нажотим қояси Сенсан.»
Выбор основного перевода