Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Иккинчи йилнинг биринчи ойида, ойнинг биринчи куни Мусо Муқаддас чодирни ўрнаттирди: у ҳамма тагликларни жойига қўйдирди, ромларни ўрнаштириб, тамбаларни жойлаштирди, устунларни ўрнаштирди. Сўнгра Чодирни тутиб турадиган ромлар устига чойшаблар ва қопламаларни ташлатди. Эгамиз амр этганларнинг ҳаммасини Мусо бажарди. Сандиқни Муқаддас чодирга олиб кирди. Ички пардани осиб, Аҳд сандиғини тўсдириб қўйди. Эгамиз амр этганларнинг ҳаммасини Мусо бажарди. Кейин Учрашув чодирини — Муқаддас чодирни булут қоплади, Эгамиз улуғворлиги билан зоҳир бўлиб Чодирни тўлдирди. Шунинг учун Мусо Чодирга кира олмади. Эгамиз отамга шундай деган эди: «Халқим Исроилни Мисрдан олиб чиққан кунимдан бери Мен улуғланадиган уйни барпо қилиш учун Исроил қабилаларининг бирорта шаҳрини танламадим. Мен сени, эй Довуд, халқим Исроил устидан ҳукмдор бўлгин деб танладим.»
Выбор основного перевода