Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Унинг қудратини денгиз узра барқарор қиламан, Унинг ҳукмронлигини дарёлар узра ўрнатаман. У Менга айтади: «Сен Отамсан! Худойимсан, нажотим қояси Сенсан.» Унинг наслини то абад мустаҳкам қиламан, Унинг тахти осмон тургунча туради. Борди–ю, унинг насли қонунимдан юз ўгирса, Менинг қоидаларим бўйича улар юрмасалар, Агарда фармонларимни бузсалар, Менинг амрларимга риоя этмасалар, Уларни итоатсизлиги учун хивич билан жазолайман, Гуноҳи учун уларни таёқ билан жазолайман. Ахир, Худо биронта фариштага: “Сен Менинг Ўғлимсан, Бугун Мен Сенга Ота бўлдим”, — деб айтмаган! Ёки: “Мен Унга Ота бўламан, У эса Менга Ўғил бўлади”, — демаган!
Выбор основного перевода