Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди Муқаддас чодирнинг ўзига келсак, унинг ички қаватини қилдир. У майин зиғир матосидан тикилган ўнта чойшабдан иборат бўлсин. Моҳир усталар бу чойшабларни безатиб, уларга кўк, сафсар ва қирмизи иплар билан карублар тасвирини солишсин. Тир шоҳи Хирам Довудга элчилар жўнатиб, садр ёғочларини, дурадгорлар ва тош терувчиларни ҳам йўллади. Улар Довудга бир сарой қуриб беришди. Довуд Эгамизнинг Сандиғи учун бир чодир ўрнатган эди. Одамлар Сандиқни ўша чодирнинг ичкарисига олиб кириб, махсус тайёрланган жойга қўйишди. Кейин Довуд Эгамизга куйдириладиган қурбонликларни ва тинчлик қурбонликларини келтирди. Эгамиз Натан пайғамбарни Довуднинг ҳузурига жўнатди. Натан Довуднинг ҳузурига келиб, гап очди: — Бир шаҳарда икки одам яшар экан. Ўша одамлардан бири бой, бошқаси камбағал экан. Лекин руҳоний Зодўх, Ёҳайидо ўғли Бинаё, Натан пайғамбар, Шимах, Рей ва Довуднинг қўриқчилари Одониё томонга ўтмадилар. Худонинг марҳаматига сазовор бўлган Довуд: «Ёқубнинг Худосига маскан қуриб берай», деб Ундан изн сўради.
Выбор основного перевода