Исроил халқининг Худоси — Эгамизга атаб бир уй барпо қилмоқ отам Довуднинг нияти эди.
Лекин Эгамиз отам Довудга шундай деб айтди: «Модомики, Менга атаб бир уй барпо қилмоқни кўнглингга туйган экансан, яхши қилибсан.
— Ўғлим! — деб гапини бошлади Довуд, — Мен Эгам Худога атаб бир уй қуриш ниятида эдим.
Шоҳ Довуд уларнинг олдида туриб, гапирди: “Биродарларим, халқим, гапимни эшитинглар! Мен Худонинг оёқ курсиси бўлмиш Эгамизнинг Аҳд сандиғи учун бир оромгоҳ қурмоқчи эдим. Қурилиш учун ҳамма тайёргарликни ҳам кўриб қўйган эдим.