Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Хонадоним Худо олдида шундай эмасми?! Чунки У мен билан абадий бир аҳд тузган, Бу аҳд ҳар томонлама ишончли, мустаҳкамдир. Албатта ғолиб бўлишим учун, ҳар қандай тилагимга етишим учун, У шак–шубҳасиз менга мадад беради. Муқаддас номим ҳақи илк ва сўнг марта онт ичдим, Довудни Мен асло алдамайман. Унинг насли то абад давом этади, Унинг тахти қаршимда қуёш каби туради. У буюк бўлади. Уни Худойи Таолонинг Ўғли деб аташади. Эгамиз Худо Унга бобоси Довуднинг тахтини беради. У то абад Исроил халқи устидан ҳукмронлик қилади, ҳукмронлигининг охири бўлмайди.
Выбор основного перевода