Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди сенинг шоҳлигинг узоққа бормайди. Эгам Ўз кўнглига мос биттасини топди, уни Ўз халқи устидан ҳукмдор қилиб тайинлади. Чунки сен Эгамнинг амрига итоат қилмадинг. Ўзбошимчалик сеҳр–жодуга ўхшаб гуноҳдир, Итоатсизлик эса бут–санамга бош эгиш билан тенгдир. Сен Эгамизнинг амрини рад этдинг, Эгамиз ҳам сенинг шоҳлигингни рад этди.” — Ридо йиртилгани сингари, Эгамиз ҳам бугун Исроил шоҳлигини қўлингдан тортиб олиб, сендан кўра, яхшироғига берди, — деди Шомуил. Шунда ҳам шоҳликнинг ҳаммасини тортиб олмайман, қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун, Ўзим танлаб олган Қуддус ҳақи–ҳурмати учун битта қабилани сенинг ўғлингга қолдираман. Аммо шоҳликни ундан тамомила тортиб олмайман. Амр ва фармонларимга риоя қилган ва ўзим танлаб олган қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун Сулаймонни умрининг охиригача шоҳ қиламан.
Выбор основного перевода