Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд ўз саройига ўрнашиб олгач, Натан пайғамбарга деди: — Қаранг, мен садр ёғочидан қурилган уйда яшаяпман, Эгамизнинг Аҳд сандиғи эса чодирда турибди. — Кўнглингда нима бўлса, шуни қилавер, Худо сен билан, — деди Натан. Ўша куни кечаси Натанга Эгамизнинг сўзи аён бўлди: “Қулим Довуднинг олдига боргин–да, унга шу гапларни етказ: «Эгам шундай демоқда: истиқомат қилишим учун уйни Менга сен қурмайсан. Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанимдан то шу кунгача бирор уйда яшаган эмасман. У ердан–бу ерга кўчиб юрдим, чодирда маскан қилдим. Мен ҳеч қачон Исроил халқининг ҳакамларига шикоят қилмадим. Халқимга чўпонлик қилиш вазифасини уларнинг зиммасига юклаган бўлсам–да, ҳеч қачон уларнинг бирортасига: ‘Нима учун Менга садр дарахти ёғочидан уй қуриб бермадингизлар?’ деб айтмадим.» Энди қулим Довудга айт: «Сарвари Олам шундай демоқда: Мен сени яйловлардаги қўй суруви орасидан танлаб олиб, халқим Исроилга ҳукмдор қилдим. Қаерга борсанг, сен билан бўлдим, ҳужум қилганингда, ҳамма ғанимларингни йўқ қилдим. Энди сенинг номингни оламдаги улуғ одамларнинг номи сингари машҳур қиламан. Халқим Исроилга илк ҳакамларни тайинлаганимдан буён виждонсиз одамлар халқимни эзиб келдилар. Энди халқим Исроил учун бир юрт тайин этиб, уларни ўша ерга ўтқазаман. Улар ўз юртида истиқомат қилишади, бошқа беҳаловат бўлишмайди. Ҳамма ғанимларингни сенга бўйсундираман. Мен, Эганг, сен учун бир хонадон барпо этаман, деб айтмоқдаман. Халқим Исроилга илк ҳакамларни тайинлаганимдан буён виждонсиз одамлар халқимни эзиб келдилар. Энди халқим Исроил учун бир юрт тайин этиб, уларни ўша ерга ўтқазаман. Улар ўз юртида истиқомат қилишади, бошқа беҳаловат бўлишмайди. Ҳамма ғанимларингни сенга бўйсундираман. Мен, Эганг, сен учун бир хонадон барпо этаман, деб айтмоқдаман. Сен оламдан ўтиб, ота–боболаринг ёнига дафн қилинганингдан кейин ҳам, Мен ўғилларингдан бирини, пушти камарингдан бино бўлган фарзандингни шоҳ қилиб, унинг шоҳлигини мустаҳкамлайман. Менга атаб уйни у қуради. Мен эса унинг тахтини то абад мустаҳкам қиламан. Мен унга ота бўламан, у эса Менга ўғил бўлади. Мен сендан олдинги шоҳни марҳаматимдан маҳрум қилган эдим. Лекин ўғлингдан ҳеч қачон марҳаматимни дариғ тутмайман. Мен уни Ўз хонадоним ва шоҳлигим устига абадий ўтқазаман, унинг тахти то абад мустаҳкам бўлади.»” Худо аён қилганларнинг ҳаммасини Натан Довудга айтди. Шундан кейин шоҳ Довуд Эгамизнинг ҳузурида ўтириб, шундай ибодат қилди: “Эй Парвардигор Эгам! Мен ким бўлибман, хонадоним нима бўлибдики, Сен мени бу қадар улуғладинг?! Бунинг устига, эй Худо, Сен келажак замонда юз берадиган воқеаларни хабар қилдинг. Бу қулингнинг хонадони учун кўп ваъда бердинг. Назарингда мени улуғ одамдай билдинг, эй Парвардигор Эгам! Сен бу қулингни шуҳратга эриштирдинг, Сенга бундан ортиқ нима ҳам дея олардим?! Ахир, бу қулингни биласан–ку. Эй Эгам, Сен бу қулингнинг ҳақи–ҳурмати учун Ўз хоҳишингга мувофиқ, шундай улуғвор иш қилдинг. Бу буюк ваъдаларингни бизга аён қилдинг. Сенга ўхшаган бошқа худо ҳақида ҳеч қачон эшитмаганмиз. Сенинг асло ўхшашинг йўқ. Эй Эгам, Сендан ўзга Худо йўқ! Халқинг Исроилга ўхшаши йўқ! Эй Худойим, бошқа қайси халқни Сен қулликдан халос қилиб, Ўзингнинг халқинг қилдинг?! Сен Ўз халқингни Мисрдан олиб чиқиб, бутун оламга шуҳратингни ёйдинг. Буюк ва ажойиб ишларинг орқали халқинг олдидан бегона халқларни қувдинг. Халқинг Исроилни то абад Ўзингнинг халқинг қилдинг. Эй Эгам, Сен уларнинг Худоси бўлдинг. Эй Эгам! Бу қулингга ва унинг хонадонига қарата айтган сўзингда то абад тур, берган ваъдангни бажар, токи одамлар, Сарвари Олам — Исроил халқининг Худоси экан, деб номингни то абад мақтаб юрсинлар. Ҳа, қулинг Довуднинг хонадонини Ўзинг ҳар доим мустаҳкам қилгин. Зотан, Сен, эй Худойим, бу қулингга, сенинг хонадонингни барпо этаман, деб аён этгансан! Шу сабабдан бу қулинг Сенга ибодат қилишга журъат этди. Эй Эгам! Сен Худосан. Сен бу қулингга ана шундай эзгу нарсаларни ваъда қилгансан. Агар Ўзинг маъқул кўрсанг, бу қулингнинг хонадонига марҳамат қилгин, токи Сенинг ҳузурингда то абад турсин. Зотан, Сен марҳамат қилган хонадон, эй Эгам, то абад марҳаматга сазовор бўлғай.” Аммо кўп ўтмай сизлар Иордан дарёсидан ўтасизлар, Эгангиз Худо мулк қилиб берадиган юртда жойлашасизлар. У душманларингизни енгиб, сизларга ҳар тарафдан осойишталик ато қилади, сизлар хавф–хатарсиз яшайсизлар. Эгангиз Худо сизларга юртни мулк қилиб берганда, душманларингизни енгиб, ҳар тарафдан осойишталик ато қилганда, Омолек халқини ҳалок қилиб, уларнинг номини ер юзидан ўчиринглар. Бундай қилишни унутманглар! Эгам Худо энди менга ҳар тарафдан осойишталик ато этди: ҳозирда на ғанимим бор, на ҳужум хавфи бор.
Выбор основного перевода