Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Худога ҳар сафар илтижо қилганимизда У бизга яқиндир. Қайси буюк халқнинг шундай худоси бор?! Эгангиз Худо сизлар учун Мисрда нималар қилганини ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Қайси худо синовлар, аломату мўъжизалар орқали, уруш, қудратию ажойиботлари ва даҳшатли воқеалар орқали бир халқни Ўзи учун бошқа халқ орасидан олиб чиққан?! шундай деб ёлворган эдим: “Эй Эгамиз Раббий! Халқингни ҳалок қилма. Ахир, улар Сенинг мулкинг–ку! Сен уларни буюк кучинг билан қутқариб, қудратинг билан Мисрдан олиб чиққансан. Фақат Унга ҳамдлар айтинглар, чунки У сизларнинг Худойингиздир. Сизлар ўз кўзингиз билан Унинг буюк ва қўрқинчли аломатларини кўрдингиз. Биз Сенинг қулларингмиз, буюк қудратинг ва ажойиботларинг билан Ўзинг қутқарган халқингмиз. Бошқа халқларга Эгамиз шундай қилмади, Ўша халқлар Унинг қонунларини билмайди. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Выбор основного перевода