Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худолар орасида Сенга ўхшагани борми, эй Эгамиз?! Ким Сенга ўхшар?! Муқаддаслигинг билан улуғворсан Сен, Қўрқинчли ишларинг билан ҳамду санога илҳомлантирасан, Сен ажойиботлар кўрсатасан. “Ё Эгам Раббий! Мен, қулингга Ўз буюклигинг ва қудратингни эндигина кўрсата бошладинг. Самода ҳам, ерда ҳам Сенинг ажойиботларингни, буюк ишларингни қила оладиган бошқа худо йўқ! Мен қурмоқчи бўлган уй ҳашаматли бўлади, чунки Худойимиз бошқа худолардан буюкдир. Ижрочилар раҳбарига. Кўрах наслининг қасидаси. Эй Раббий, худолар орасида Ҳеч қайсиси Сенга ўхшамайди, Биронта буюк ишни Сеники билан қиёслаб бўлмайди. Зеро, Сен буюксан, мўъжизалар кўрсатасан, Сен танҳо Худосан. Эгамиз буюкдир, кўп мақтовга лойиқдир, Жамики худолардан У иззатлидир. Ҳа, биламан, Эгамиз улуғдир, Раббимиз барча худолардан юксакдир. Мен Эгангман, бошқаси йўқ, Мендан ўзга худо йўқ! Сенга мадад бераман, Аммо Мени билмайсан. Эй Эгамиз, Сенга ўхшаши йўқ! Сен буюкдирсан, Сенинг номинг улуғ ва қудратлидир. Гарчи еру кўкда худо деб аталган нарсалар кўп бўлса–да (ҳақиқатан, бунақа “худолар” ва “раббийлар” жуда кўп), биз учун биргина Отамиз Худо бор. У бутун мавжудотнинг Яратувчисидир ва биз У учун яшаймиз. Шунингдек, биргина Раббимиз Исо Масиҳ бор. Бутун мавжудот Масиҳ орқали вужудга келган ва биз У орқали яшаймиз.
Выбор основного перевода