Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгам отам Довудга: «Сендан кейин тахтга ўғлингни ўтқазганимда, Менга атаб уйни у барпо қилади», деган эди. Шунинг учун Эгам Худога атаб бир уй қурмоққа қарор қилдим. Бироқ Менга атаб ўша уйни сен эмас, балки сенинг пушти камарингдан бино бўладиган ўғлинг барпо қилади.» Менга атаб уйни ўша ўғлинг қуради. У Менга ўғил бўлади, Мен унга ота бўламан. Унинг Исроилдаги шоҳлик тахтини то абад мустаҳкам қиламан.” Сен шундай дединг: “Ўзим танлаганим билан аҳд қилганман. Ҳа, қулим Довудга қасамёд қилганман: Унга бўлган чексиз севгимда то абад собит тураман, У билан қилган аҳдимни давом эттираман. Муқаддас номим ҳақи илк ва сўнг марта онт ичдим, Довудни Мен асло алдамайман. Унинг насли то абад давом этади, Унинг тахти қаршимда қуёш каби туради. Довуднинг тахтида Унинг ҳукмронлиги ортиб боради. Тинчлик то абад ҳукм суради. Ҳозирдан бошлаб, то абад У адолат ва ҳақиқат ила Шоҳлигини мустаҳкамлаб, барқарор қилади. Сарвари Олам жон куйдириб, Буни бажо айлайди.
Выбор основного перевода