2
Шундан сўнг шоҳ Гивонликларни чақиртириб келди ва улар билан гаплашди. Гивонликлар Исроил қавмларидан бўлмай, Амор халқларининг қолган–қутгани эди. Исроил халқи Гивонликларга, сизларни тирик қолдирамиз, деб онт ичишган эди. Шунга қарамай, Шоул уларни қириб ташлашга ҳаракат қилган, чунки у бутун юртни Исроил ва Яҳудо халқи назорат қилишини истаганди.