4
Шоулнинг наслидан Мефибосит деган иккала оёғи ҳам ногирон бола бор эди. У Йўнатаннинг ўғли эди. “Шоул билан Йўнатан ҳалок бўлди”, деб Йизрил шаҳридан хабар келганда, Мефибосит беш ёшда эди. Энагаси, болани олиб қочаман деб, шоша–пиша кетаётганда, болани қўлидан тушириб юборган, бола эса ногирон бўлиб қолган эди.