Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Халқингни Ўз тоғингга олиб келасан, Уларни жойлаштирасан уйинг учун танлаган ерга, эй Эгамиз! Қўлларинг ўрнатган муқаддас масканингга Олиб кириб жойлаштирасан, эй Раббий! Улар амрларимни битта қолдирмай бажарсалар, қулим Мусо амр этган ҳамма қонунларга риоя қилсалар, Исроил халқининг ота–боболарига Мен берган ердан ҳайдалишларига йўл қўймайман.” Менинг қўлим доим уни қувватлайди, Билагим уни кучли қилади. Ерни ағдариб, тошлардан тозалади, Ўтқазди энг сара узум токини, Қоровул минорасини ўртага қурди. Узум сиқиш чуқурини тайёрлади, Узумларнинг пишишини У кутди, Аммо ҳосил итузум бўлди. Сарвари Оламнинг узумзори — Исроил халқи, Эгамнинг хуш кўрган кўчати — Яҳудо одамлари. Улардан тўғрилик кутганди, қотиллик кўрди, Улардан адолат кутганди, фарёд эшитди. Юртингда энди зўравонлик товуши эшитилмайди, Чегаранг ичида вайронагарчилик, ҳалокат бўлмайди. Деворларингга, Нажот деб ном қўясан, Дарвозаларингга, Шараф дея ном берасан.
Выбор основного перевода