Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Учинчи куни эрталаб момақалдироқ бўлиб, чақмоқ чақди. Тоғнинг устини қалин булут қоплади. Бурғу овози жуда қаттиқ чалинди. Қароргоҳдаги жамики халқни титроқ босди. Кейин Эгамиз Синай тоғига — тоғ чўққисига тушди. Эгамиз Синай тоғига аланга ичида тушиб келгани учун бутун тоғ тутаётган эди. Тоғ қаттиқ силкинганда, тандирдан тутун чиққани сингари, тоғдан ҳам тутун чиқаётган эди. Бурғу овози қаттиқроқ чиққани сари, Мусо ҳам гапирарди. Худо унга момақалдироқ орасидан туриб жавоб берарди. Эгамиз Мусони тоғ чўққисига чақирди. Мусо у ерга чиқди. Бутун халқ чақмоқни ва тоғнинг тутунини кўрди, момақалдироқ товушини ва бурғунинг баланд овозини эшитди. Халқ қўрққанидан титраб, узоқроққа бориб турди. Сен, эй Эгам, Сеирдан йўлга чиққанингда, Эдом бўйлаб юриш қилганингда, Ер силкинди, осмон ёмғирин қуйди, Ҳа, булутлар шаррос ёмғирин тўкди.
Выбор основного перевода