Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо яралайди, аммо Ўзи боғлаб қўяди. Худо уради, лекин яна Ўзи шифо беради. Ташвишларингни Эгамизга топширгин, У сенга таянч бўлади. Эгамиз ҳеч қачон солиҳнинг йиқилишига йўл қўймайди. Ғаройиб ишлар кўрсатиб, Ғалаба ила бизга жавоб берасан, Эй нажоткоримиз Худо! Ернинг тўрт томонининг, Ҳамда энг узоқ денгизларнинг умиди Сенсан. Бизни тузоққа йўлиқтирдинг, Елкамизга оғир юк ортдинг. Кексайгунингча ҳам Мен Ўшаман, Сочинг оқарганда ҳам сени кўтариб юраман. Мен сени яратганман, Ўзим сени кўтараман. Ўзим сени кўтариб, қутқараман. Масиҳ Ўз иноятига кўра, ҳар биримизга турли хил инъомлар берган. Мана, Муқаддас битикларда қуйидагича ёзилган: “Юксакларга чиқди У, Асирларни ортидан эргаштирди. Инсонларга ҳадялар берди.” У юксакларга чиқди деган сўзлар нимани билдиради? У олдин пастга — ер юзига тушгандан бошқа нимани билдириши мумкин?! Пастга тушган Зот, коинотни ҳар жиҳатдан бутун қилай деб, фалак тоқидан ҳам юқорироққа чиқди. Масиҳ баъзиларни ҳаворий, баъзиларни эса пайғамбар, баъзиларни Хушхабар воизи, яна бошқаларни жамоатларнинг чўпонларию устозлари қилиб тайинлади, токи улар Худонинг азиз халқини хизмат қилишга тайёрласинлар. Шунда Масиҳнинг танаси, яъни жамоат имонда мустаҳкам туради.
Выбор основного перевода