Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Осмон ва фалак тоқи, ер юзи ва ундаги ҳамма нарса Эгангиз Худоникидир. “Эй азизим Исроил, Худойингга ўхшагани йўқ, У салобат билан булутларни эгарлайди, Сенга ёрдам бергани осмондан учиб келади, Эгамизга ҳамдлар айтинг, эй илоҳий зотлар, Эгамизнинг қудратию шуҳратига ҳамдлар ўқинг. Эгамизнинг овози қудратлидир, Эгамизнинг овози ҳайбатлидир. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Худога ҳамду санолар бўлсин муқаддас масканида, Унга ҳамду санолар бўлсин Самода — мустаҳкам қалъасида. Эй Худо, Сен ер юзида яшармидинг?! Сен осмонга, ҳатто фалак тоқига ҳам сиғмассан. Фалак тоқи олдида мен қурган уй нима бўлибди?! Эгам бир карубга миниб учди, Ел қанотлари узра учиб келди. Ишониб қолмасман мен ўз ёйимга, Қиличим ғалаба келтирмас менга. Шундан кейин Эгамиз Ўз халқи узра зоҳир бўлади, Унинг ўқи яшиндай отилади. Эгамиз Раббий бурғуни чалиб, Жанубдан келган қуюнлар орасида ҳужум қилади. Тахтдан чақмоқ чақарди, момақалдироқнинг гулдурос садоси келарди. Тахт олдида Худонинг етти руҳи бўлган еттита машъала ёниб турарди.
Выбор основного перевода