Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳоруннинг синглиси Марям пайғамбар чилдирмани қўлига олди. Ҳамма аёллар унга эргашиб, чилдирмаларини қўлларига олиб, ўйнадилар. Йифтох Миспахдаги ўз уйига қайтиб келганда, қизи чилдирма чалиб ўйнаганича, уни қаршилаб чиқди. Бу қиз унинг ёлғиз фарзанди эди. Довуд Гўлиётни ўлдиргандан кейин, жангчилар ўз уйларига қайтаётган эди. Исроилнинг ҳамма шаҳарларидан келган аёллар чилдирма ва торли мусиқа асбобларини чалиб, ўйин–кулги қилиб, шоҳ Шоулни кутиб олгани чиқишди. Довуд ва жамики Исроил халқи Худонинг ҳузурида берилиб, ўйин–кулги қилаётган эдилар. Улар лира, арфа, чилдирма, зил ва карнайлар чалиб, қўшиқлар билан бу воқеани байрам қилаётган эдилар. Булардан ташқари, Довуд Леви қабиласининг уруғбошиларига, қариндошларингиз орасидан созандаларни тайинланг, деб буюрган эди. Улар арфа, лира ва зилларни чалиб, бу мусиқа асбобларининг жўрлигида шодиёна қўшиқлар айтишлари керак эди.
Выбор основного перевода