Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
«Олға бос, Добира, олға бос илдам! Олға бос, куйлагин жанговар қўшиқ! Абунавам ўғли Барақ! Қани, бўл сен ҳам! Асирларингни ўзинг бошлагин!» Эгамиз Ўзининг муқаддас Маъбадидадир, Эгамизнинг тахти самодадир. У инсонни кўздан қочирмайди, Нигоҳи инсонни текшириб туради. Шодлик ҳайқириқлари остида Худо тахтга чиқди, Карнай садоси остида Эгамиз тахтига ўтирди. Унинг чексиз инояти туфайли Биз ҳаммамиз барака устига барака олдик. Исо шу гапларни айтгандан кейин, ҳаворийларнинг кўзи олдида осмонга кўтарилди. Булут Исони ҳаворийларнинг кўзларидан яширди. Шунда ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлдилар, Муқаддас Руҳ берган қобилиятга кўра, улар бошқа тилларда гапира бошладилар. Худо Исони юксалтириб, Уни тахтининг ўнг томонига ўтқазди. Отаси Худонинг ваъдаси бўйича Исо Муқаддас Руҳни қабул қилиб, Уни бизнинг устимизга ёғдирди. Буни ўзларингиз кўриб ва эшитиб турибсизлар. Бутрус ҳамон гапирар экан, унинг сўзларини эшитаётганларни Муқаддас Руҳ қамраб олди. Худо ғайрияҳудийларга ҳам Муқаддас Руҳни инъом қилиб берганини Бутрус билан бирга келган яҳудий имонлилар кўриб ҳайратда қолдилар. Чунки ғайрияҳудийлар бошқа тилларда гаплашаётганини ва Худони улуғлаётганларини улар эшитиб турардилар. Шунда Бутрус деди: Руҳ берадиган инъомлар ҳар хилдир, аммо Руҳ бирдир. Хизмат қилиш йўллари ҳар хилдир, Раббимиз Исо эса бирдир. Тўғри, хизматлар ҳар хилдир, лекин ҳар бир инсонга бу хизматларни бажариш қобилиятини бераётган Худо бирдир. Умумий манфаат учун Муқаддас Руҳ ҳар кимда ўзига хос равишда намоён бўлади. Бир одамга Руҳ орқали донолик билан гапириш қобилияти берилади, бошқа бировга эса худди шу Руҳ орқали илм–маърифатга тўла сўзларни гапириш қобилияти берилади. Ўша Руҳ орқали кимгадир кучли бир имон берилади, бошқа бировга эса шифо бериш инъоми берилади. Баъзиларга мўъжизалар кўрсатиш қобилияти, бошқаларга Худонинг сўзини етказиш инъоми берилган. Яна бошқаларга эса руҳларнинг фарқига бориш инъоми берилган. Кимгадир номаълум тилларда гапириш инъоми берилган бўлса, бошқаларга бу тилларни таъбир қилиш инъоми берилган. Буларнинг ҳаммасини Муқаддас Руҳ бажо қилади. Ҳар бир инсонга Руҳнинг Ўзи лойиқ кўрган инъомни ато қилади. Мен илгарилари Масиҳга қарши чиқар эдим, Унинг издошларини таъқиб этиб, уларга жабр–зулм қилардим. Бироқ, шуларга қарамай, Худо менга раҳм қилди, ахир, мен Масиҳга ишонмаганим учун нима қилаётганимни ўзим ҳам билмасдим. Мен тахтдан баланд бир овоз келганини эшитдим. Ўша овоз деди: “Худонинг маскани инсонлар орасидадир! У энди одамлар орасида яшайди, Улар Худонинг халқи бўладилар. Худонинг Ўзи улар билан бирга бўлади.
Выбор основного перевода