Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша пайтда ҳадялар келтирар Сарвари Оламга Баланд бўйли, териси тиниқ Ҳабаш халқи, Узоқдагилар ҳам, яқиндагилар ҳам қўрқадиган халқ, Кучли, забт этувчи халқ, Юртида дарёлари бўлган халқ. Ҳа, бу халқ ҳадялар келтирар Сион тоғига Сарвари Оламга аталган жойга. Ўша куни Мисрнинг ўртасида Эгамиз учун бир қурбонгоҳ қурилади, чегарада Эгамизга аталган бир муқаддас тош ўрнатилади. Эгамиз Ўзини Мисрликларга зоҳир қилади. Мисрликлар ҳам ўша куни Уни тан оладилар. Эгамизга қурбонликлар келтирадилар, назрлар атаб, сажда қиладилар. Унга ваъда бериб, ваъдаларини адо этадилар. Эгамиз айтмоқда: “Мисрнинг бойликлари, Ҳабашистоннинг хазиналари сеники бўлади! Саво юртининг баланд бўйли одамлари сенга келади. Улар сенга эргашади. Занжирбанд бўлиб, сенга таъзим қилади. Ёлвориб: «Ҳа, Худо сизнинг орангизда! Ундан бошқа Худо йўқ!» дейди.” Филип йўлга чиқди, кетаётиб Ҳабашистонлик бир амалдорни учратиб қолди. У Ҳабашистон маликасининг бош хазинабони лавозимидаги катта амалдор эди. У сажда қилгани Қуддусга келиб, энди уйига қайтаётган эди. Амалдор аравада ўтирганича, Ишаё пайғамбар китобини ўқиб кетаётган эди.
Выбор основного перевода