Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тўқ бўлганлар луқма нон учун мардикордирлар, Оч бўлганлар эса энди тўқдирлар. Бефарзанд аёл етти бола туғар, Серфарзанд аёл эса кимсасиз қолар. Эгамиз дарёларни саҳрога айлантирар, Булоқларни қақраган ерга айлантирар. Бефарзанд аёлни ўз уйида У шарафлайди, Унга фарзанд ато этиб, бахтиёр қилади. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Мазлумларга адолат қилади, Очларга У нон беради. Асирларни озод қилувчи Эгамиздир. Бирдан Эгамизнинг фариштаси зоҳир бўлиб, ҳужрада нур порлаб кетди. Фаришта Бутруснинг ёнбошига туртиб, уйғотди ва: “Тезда ўрнингдан тур!” деди. Шунда кишанлар Бутруснинг билакларидан тушиб кетди. Бирдан шундай қаттиқ зилзила юз бердики, қамоқхонанинг пойдевори ларзага келди, шу заҳоти ҳамма эшиклар очилиб, маҳбусларнинг кишанлари ечилиб кетди. Сўнг бир–биримиз билан хайрлашдик. Биз кемага чиқдик, улар ҳам уйларига қайтиб кетдилар.
Выбор основного перевода