Бенямин қабиласи ҳақида у шундай деди: “Эгамизнинг суюклиги бехатар яшайди, Худойи Таоло доим уни асрайди, У Худонинг қучоғида ором олади.”
Ўлимдан қўрқмади Забулун лашкари, Жонин аямади Нафтали ҳам жанг майдонида.
— Мен Исроил қабиласининг энг кичиги бўлган Бенямин қабиласиданман–ку! Мен мансуб бўлган уруғ Бенямин қабиласининг ҳамма уруғидан энг кичиги бўлса, менга нима учун бундай гапларни айтяпсиз? — деди Шоул.
Кулфат қамраган бу юртда энди азоб бўлмайди. Олдин Забулун ва Нафтали юрти шарманда бўлган эди. Аммо келажакда денгиз бўйидаги ерлар, Иорданнинг нариги томонидаги ўлка ва ғайрияҳудийлар Жалиласи улуғланади.