Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқи Сухотдан чиққандан кейин, саҳро этагидаги Этхамда қароргоҳ қурди. Эгамиз кундузи устун шаклидаги булут ичида, кечаси устун шаклидаги аланга ичида уларнинг олдида юриб, йўлларини ёритиб йўл кўрсатиб борди. Шу тариқа Исроил халқи ҳамма вақт — кундузи ҳам, кечаси ҳам йўл юра олди. Улар бу юртда истиқомат қилаётган халқларга ҳам бу ҳақда хабар беришади. Эй Эгам, ўша халқлар Сен биз билан эканингни билишади. Сен биз билан юзма–юз кўришганингни, Сенинг булутинг доимо бизнинг тепамизда турганини, Сен бизни кундузи устун шаклидаги булут ичида, кечаси устун шаклидаги аланга ичида йўлга бошлаганингни улар билишади, ахир! Шунда Добира Бараққа деди: “Қани, бўл! Эгамиз бугун Сисарони сенга таслим қилади. Эгамизнинг Ўзи сени жангга бошлаб боради.” Барақ ўн мингта одамга бош бўлиб, Товур тоғидан тушди.
Выбор основного перевода