Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кўп одамлар Қуддусга ташриф буюриб, Эгамизга назрлар, Яҳудо шоҳи Ҳизқиёга қимматбаҳо тортиқлар олиб келдилар. Ўша пайтдан бошлаб ҳамма халқлар Ҳизқиёни юксак даражада ҳурмат қиладиган бўлдилар. Денгиз ортидаги юртларнинг шоҳлари, Таршиш шоҳлари унга ўлпон олиб келсинлар. Шава ҳамда Саво шоҳлари Унга ҳадялар келтирсинлар. Шоҳнинг умри узоқ бўлсин! Шаванинг олтини уники бўлсин, Халқ доимо у учун ибодат қилсин, Кун бўйи дуо қилиб, Худодан барака тиласин. Ўша пайтда ҳадялар келтирар Сарвари Оламга Баланд бўйли, териси тиниқ Ҳабаш халқи, Узоқдагилар ҳам, яқиндагилар ҳам қўрқадиган халқ, Кучли, забт этувчи халқ, Юртида дарёлари бўлган халқ. Ҳа, бу халқ ҳадялар келтирар Сион тоғига Сарвари Оламга аталган жойга. Юртинг туя сурувларига тўлиб кетади, Мидиён, Эфахнинг бўталоқлари билан тўлади. Уларнинг ҳаммаси Шава юртидан келади, Олтину тутатқилар олиб келади. Улар Эгамизга мадҳлар айтади.
Выбор основного перевода