Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Заминни Сен суғориб парваришлайсан, Мўл–кўл қилиб уни бойитасан. Эй Худо, дарёларинг суви лиммо–лимдир, Инсонларни дон–дун билан таъминлашни мўлжаллагансан. Эгатларини қондириб суғорасан, Баланд жойларини Ўзинг текислайсан, Ёмғир билан тупроғини юмшатасан, Ҳосилига барака берасан. Шунда Эгамиз Мусога: — Нонни сизларга осмондан ёғдираман! — деди. — Халқ ҳар куни чиқиб, кунда керак бўладиган нонини йиғиштириб олади. Шу йўл билан бу халқни синайман. Улар Менинг кўрсатмаларимга риоя қиладиларми, ёки йўқми, кўраман. Сизлар Иорданни кечиб ўтиб, мулк қилиб оладиган юртдаги қирлару водийларни эса осмон ёмғири суғоради. Токи юқоридан устимизга Руҳ ёғилмагунча шундай бўлади. Ундан кейин саҳролар серҳосил далага айланади, Серҳосил дала ўрмон сифат бўлади. Чанқоқ ерга Мен сув бераман, Қақраган тупроқда ирмоқлар оқизаман. Наслингга Руҳимни бераман, Зурриётинг устига Ўз баракамни ёғдираман. Сўнгра Ўз Руҳимни ёғдираман ҳар бир инсон устига, Ваҳийлар келади йигитларингизга. Башоратлар қилар сизнинг ўғил–қизларингиз. Кароматли тушлар кўрар қарияларингиз.
Выбор основного перевода