Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бутун Исроил лашкари олдида Эгамиз Амор қўшинларини ваҳимага солди. Исроил лашкари Гивонда уларнинг кўпларини қиличдан ўтказди. Байт–Хўронга чиқадиган йўл билан қувиб, то Озикаҳ ва Маккедога етиб боргунча йўлда Амор қўшинларини йўқ қилди. Сен, эй Эгам, Сеирдан йўлга чиққанингда, Эдом бўйлаб юриш қилганингда, Ер силкинди, осмон ёмғирин қуйди, Ҳа, булутлар шаррос ёмғирин тўкди. Тоғлар титради Синайдаги Эгамиз олдида, Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг олдида. лашкари билан Залмон тоғининг тепасига чиқди. Қўлидаги болта билан бир боғлам ўтин кесиб, орқасига ортиб олди. Сўнг лашкарига: “Қани, сизлар ҳам худди шундай қилинглар”, деб буюрди. Сен уларга шоҳликлар ва халқлар устидан ғалаба ато қилдинг, қўлга киритган ернинг ҳар бир парчасини тақсимлаб бердинг. Улар Хашбон шоҳи Сихўннинг юртини, Башан шоҳи Ўгнинг юртини мулк қилиб олдилар.
Выбор основного перевода