Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Билиб қўйинг, Мен ягонаман! Мендан бошқа Худо йўқдир. Ўлдирадиган Менман, Ҳаёт берадиган ҳам Менман, Жароҳат етказадиган Менман, Шифо берадиган ҳам Менман. Менинг қўлимдан ҳеч ким қутула олмайди. Жонни оладиган ҳам Эгамиздир, Жонни ато қиладиган ҳам Эгамиздир. Ўликлар диёрига У туширар ва Яна қайта олиб ҳам чиқар. Ўликлар диёри ҳукмидан Худо мени қутқаради, Шубҳасиз, У мени Ўз ёнига олади. Жонимни ўлимдан қутқариб қолдинг, Оёғимни қоқилишдан сақладинг. Шу боис, эй Худо, Сенинг олдингда, Ҳаёт нурида юраман. Барҳаётман. Ўлган эдим ва мана, абадулабад тирикман. Ўлимнинг ва ўликлар диёрининг калитлари Мендадир.
Выбор основного перевода