Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Марсия
1 2 3 4 5
Параллельные места
Билиб қўйинг, Мен ягонаман! Мендан бошқа Худо йўқдир. Ўлдирадиган Менман, Ҳаёт берадиган ҳам Менман, Жароҳат етказадиган Менман, Шифо берадиган ҳам Менман. Менинг қўлимдан ҳеч ким қутула олмайди. Шунда: «Мен то абад оламнинг маликаси бўламан», деб айтдинг. Аммо буларнинг нима билан тугашини Ўйлаб кўрмадинг, ақлингга келтирмадинг. Агар сиз гапларимга қулоқ солмасангиз, Мағрурлигингиз учун қалбим пинҳон йиғлайди. Мен аччиқ–аччиқ кўз ёш тўкаман, Ахир, Эгамизнинг қўйлари Асирликка олиб кетилади. Эгамиз менга деди: “Шоҳга ва она маликага шундай дегин: «Тахтдан тушинглар, Ахир, чиройли тожингиз Бошингиздан тушиб кетди.» Азадорларга тасалли бериш учун ҳеч ким овқат олиб чиқмайди. Ота ёки онасидан жудо бўлганларга тасалли бериш учун ҳеч ким бир коса шароб узатмайди. Кечалари у аччиқ–аччиқ йиғлайди, Кўзларидан ёшлар оқади. Уни юпатадиган бирон кимса Йўқдир ўйнашларининг орасида. Дўстлари унга хиёнат қилишди, Унга душман бўлиб қолишди. Қуддусга душманлари бош бўлди, Унинг ғанимлари равнақ топди. Қуддус беҳад кўп гуноҳ қилди, Шу сабабдан Эгамиз уни азобга солди. Қуддуснинг фарзандлари сургун қилинди, Ғанимлари уларни олиб кетди. Эй Қуддус, сен беҳаёлигинг билан ўзингни булғадинг. Мен сени тозалаб кўрдим, аммо сен ҳаромлигингча қолдинг. Энди устингга Ўз қаҳримни сочмагунимча сен покланмайсан. “Тинчлик учун нималар зарурлигини бугун сен билсайдинг! Аммо булар сенга қоронғи.
Марсия
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода