Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Марсия
1 2 3 4 5
Параллельные места
Аммо Қуддус шундай деди: “Эгам мени тарк этди, Раббим мени унутиб қўйди.” Эгам айтар: “Мен Ўзим сизларни юпатаман! Кимдан қўрқасиз? Ўладиган бандаданми? Майсага ўхшаб сўлийдиган инсон зотиданми?! Қисқа вақтга Мен сени тарк этгандим, Буюк шафқат ила сени қайтариб оламан. Боласини овутган бир она каби, Мен ҳам сизларни овутаман. Сизлар Қуддусда тасалли топасиз.” Агар сиз гапларимга қулоқ солмасангиз, Мағрурлигингиз учун қалбим пинҳон йиғлайди. Мен аччиқ–аччиқ кўз ёш тўкаман, Ахир, Эгамизнинг қўйлари Асирликка олиб кетилади. Сен уларга шундай деб айт: «Кечаю кундуз кўзларимдан ёш оқяпти, Ўзимни тўхтата олмаяпман. Зеро, бокира қизим — Менинг халқим, Қаттиқ зарба еди, оғир яраланди. Кечалари у аччиқ–аччиқ йиғлайди, Кўзларидан ёшлар оқади. Уни юпатадиган бирон кимса Йўқдир ўйнашларининг орасида. Дўстлари унга хиёнат қилишди, Унга душман бўлиб қолишди. Унинг нопоклиги кийимини доғ қилди, Келажаги ҳақида у қайғурмади. У даҳшатли тарзда қулади, Унинг юпатувчиси йўқ эди. У шундай деб ёлворди: “Кулфатимга бир назар солгин, эй Эгам, Зеро, душманларим ғолиб келди устимдан!” Шаҳар аҳлининг қалби Раббийга фарёд қилмоқда, Эй қиз Қуддуснинг деворлари! Кўз ёшингиз кечаю кундуз дарё бўлиб оқсин. Нолаю фарёдингиз асло тинмасин, Кўз ёшингиз тўхтамасин!
Марсия
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода