Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Марсия
1 2 3 4 5
Параллельные места
Кўчаларда йигиту қизларни қилич ҳалок қилади, Уйларда эса чақалоғу оқ сочли кексаларни ваҳима ўлдиради. Қалбим безовталанган, тиним билмайди, Оғир кунлар бошимга тушган. Юракдаги ғамларим ортиб бормоқда, Шу кулфатдан мени қутқаргин. Шу боис юрагим Мўаб учун Арфа каби нола қилар. Хир–Харасот учун вужудим фарёд чекар. Вой жоним, адойи тамом бўлдим! Вой юрагим! Қинидан чиққудай бўляпти! Сукут сақлаб тура олмайман, Эшитяпман бурғу садоларини, Эшитяпман урушга даъватларни. Унинг нопоклиги кийимини доғ қилди, Келажаги ҳақида у қайғурмади. У даҳшатли тарзда қулади, Унинг юпатувчиси йўқ эди. У шундай деб ёлворди: “Кулфатимга бир назар солгин, эй Эгам, Зеро, душманларим ғолиб келди устимдан!” Мана энди шаҳардаги ҳамма одамлар хўрсиниб, Бир бурда нонни излаб юрибди. Улар бойликларини сотиб, овқат олишяпти, Шу йўсин ўз жонларини сақлашяпти. Қуддус шундай деб ёлвормоқда: “Эй Эгам, менга бир боққин, Хор бўлганимни кўриб қўйгин!” Йиғлайвериб кўзларим толган, Ичимда юрагим тўкилиб кетган. Жигар–бағрим эзилиб кетди, Ахир, менинг халқим қирилиб кетди! Оч қолган гўдагу чақалоқлар Шаҳар кўчаларида ҳушсиз ётибди! Қилич тиғидан нобуд бўлганлар Бахтлироқдир очлик қурбонларидан. Зеро, қаҳатчиликка дучор бўлганлар Жонларини аста–секин таслим қиларлар. Кўчада жанг бўлмоқда. Ичкарида очарчилигу ўлат ҳукм сурмоқда. Даладагилар жангда ҳалок бўладилар, шаҳардагилар очарчилигу ўлатдан ўладилар. Мен буларни эшитдим. Шунда увушди менинг юрагим, Титрай бошлади лабларим, Мадорим қолмай, қалтиради тиззаларим. Аммо мен сабр–тоқат қиламан, Босқинчиларимиз бошига тушадиган кулфат кунини кутаман. Одамлар дунёга келадиган фалокатларни кўриб, қўрқувдан ҳушидан кетадилар. Чунки ўшанда самовий кучлар ларзага келади.
Марсия
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода