Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Марсия
1 2 3 4 5
Параллельные места
Эгамиз менга деди: “Шоҳга ва она маликага шундай дегин: «Тахтдан тушинглар, Ахир, чиройли тожингиз Бошингиздан тушиб кетди.» Эй Қуддус, шимолдан келаётганларга бир қара! Қани сенинг чиройли қўйларинг? Қани сенга топширилган сурувинг? Қулонлар яланг қирларда туриб, Чиябўрилар каби ҳансираяпти, Ўт йўқлигидан қулонларнинг кўзлари киртайиб қолган.” Тансиқ таомлар еган одамлар Энди кўчаларда очликдан ўляптилар. Қимматбаҳо либос кийиб ўсганлар Энди кул уюмлари орасида ётибдилар. Бизни таъқиб қилувчилар Бургутдан ҳам тезроқ учишарди, Улар тоғларда бизни овлашарди, Чўлларда бизни пойлашарди.
Марсия
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода