Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Марсия
1 2 3 4 5
Параллельные места
Хизматкоримни чақирсам, у жавоб бермайди. Унга ўзим ялиниб боришим керак. Терим қорайиб кетган, Танам иситмадан ёняпти. Умрим тутундай ўтиб кетди, Иситмадан бутун танам ёниб кетяпти. Исроилнинг Нури ёлқин бўлади, Исроил халқининг Муқаддас Худоси олов бўлади. Олов ёндириб, тиканзору чангалзорларини Бир кунда ямлаб ютади. Қайғуларимга тасалли топа олмаяпман, Юрак–бағрим эзилиб кетди. Борди–ю, мен: “Бўлди, Эгам ҳақида сўзламайман, Унинг номидан гапирмайман” десам, Сенинг сўзинг, олов каби, ичимни ёндиради, Ўт қўйгандай суякларимни зирқиратади. Сўзингни ичимда сақлаб туришдан чарчадим, Ҳа, уни бошқа ушлаб тура олмайман. Шунда аччиқ ғазабим Яҳудо шаҳарлари билан Қуддус кўчаларига ловуллаган олов бўлиб тушди. Ҳозир ўша жойлар ҳувиллаб, ташландиқ бўлиб ётибди.” У қаттиқ ғазабга миниб, Исроилнинг бор қудратини йўқ қилди. Ғанимлар ҳужум қилганда, Ўз халқини ҳимоя қилмади. Авжига чиққан олов ёндиргандай, Ёқубнинг юртини ёндириб юборди. Мен унинг устига тўр ташлайман, у тузоғимга тушади. Мен уни Халдейлар юрти Бобилга олиб бораман, аммо у Бобилни кўра олмайди. У ўша ерда оламдан ўтади. Учганда, Мен унга тўр ташлайман, Овланган қушдай ерга тушираман. Тўдалашганини эшитсам, жазосини бераман. Мен буларни эшитдим. Шунда увушди менинг юрагим, Титрай бошлади лабларим, Мадорим қолмай, қалтиради тиззаларим. Аммо мен сабр–тоқат қиламан, Босқинчиларимиз бошига тушадиган кулфат кунини кутаман.
Марсия
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода