Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Марсия
1 2 3 4 5
Параллельные места
Эй дўстларим, менга раҳм қилинглар, Ахир, мени Худо урди–ку! Нега энди боғнинг деворларини бузиб ташладинг? Ўтган–кетганлар меваларини юлсин дебми? Марсия айтиб, фарёд қилинглар, Қанорга ўраниб олинглар. Ахир, Эгангизнинг алангали ғазаби Сизни четлаб ўтмади.” Шу сабабдан юрти ҳувиллаб қолади, Юртнинг аҳволидан одамлар қотиб қолади, Ўтган–кетганлар даҳшатга тушади, «Ё тавба» деб, ёқасини ушлашади. Қаранглар, Эгамиз ғазабга минди, Унинг қаҳри бўронга ўхшайди, Авж олган тўфондай, Фосиқларнинг бошига тушади. Эгамиз ниятини тўлиқ бажармагунча, Ўз ғазабидан тушмайди. Кейинчалик буни англаб оласиз. Эй Мўаб, эсингдами, Исроил устидан кулган эдинг! У ўғримидики, у ҳақда гапирганингда бошингни чайқаган эдинг! Вой шўрим! Раббий ғазабланиб, Қиз Қуддусни зулмат билан қоплади, У Исроилнинг салобатини Осмондан ерга улоқтирди. Қаттиқ қаҳри келганда, Ўз пойандози бўлган Маъбадини эсга олмади. Раббий аёвсиз вайрон қилди Ёқуб наслининг масканларини. Ғазаби келиб яксон қилди Қиз Яҳудонинг қалъаларини. Оёқ ости қилиб, хўрлади Шоҳликни ва унинг ҳукмдорларини. У қаттиқ ғазабга миниб, Исроилнинг бор қудратини йўқ қилди. Ғанимлар ҳужум қилганда, Ўз халқини ҳимоя қилмади. Авжига чиққан олов ёндиргандай, Ёқубнинг юртини ёндириб юборди. У ғанимдай бизга қарата ёйини тортди, Ўқ узишга Унинг қўли тайёр турарди. У келишган йигитларимизни душмандай ўлдирди. Қиз Қуддуснинг чодирларига оловдай қаҳрини сочди. Раббий душманга ўхшаб қолди, Исроил юртини вайрон қилди. Хароб қилди барча саройларини, Яксон этди Исроил қалъаларини. Қиз Яҳудога келтирди ғам–ғусса, Унинг қайғусини орттирди минг ҳисса. Боғдаги чайлани йиқитгандай, Маъбадини У бузиб ташлади. Қуддусдаги байрам ва Шаббат кунларини Эгамиз бекор қилди. Шоҳлар ва руҳонийларни Ғазаб устида рад этди. Раббий Ўз қурбонгоҳидан воз кечди, Ўз масканини ташлаб кетди. Қуддус саройларини ёвнинг қўлига берди. Эгамиз уйидаги ёвнинг ҳайқириғи Байрамдаги шодон овозларга ўхшайди. Ҳа, Эгамиз қиз Қуддуснинг деворларини Вайрон этишга қарор қилди. Деворларга бирма–бир қараб чиқди, Шаштидан қайтмади, ҳаммасини яксон қилди. Энди қалъаю деворлар қайғуряпти, Ҳаммаси хароб бўлиб ётибди. Менга қарши йиғдинг Сен теваракдаги ёвларни, Гўё зиёфатга чақиргандай таклиф қилдинг уларни. Ўша куни Сенинг ғазабингдан ҳеч ким қутулолмади, Бирор одам ўз жонини сақлаб қололмади. Эвоҳ, эркалаб ўстирган болаларимни Душманларим ўлдирди.” Ҳа, Сен бизни ва раҳнамоларимизни огоҳлантирган эдинг! Сўнг айтганларингни қилиб, бошимизга шундай фалокатлар ёғдирдингки, Қуддусда юз берган бундай даҳшатли фожиани ёруғ дунё ҳали кўрмаган эди. Чунки ўша вақтда шундай азоб–уқубатлар бўладики, дунё яратилгандан то ҳозиргача бунақаси бўлмаган ва қайтиб содир бўлмайди.
Марсия
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода