Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Марсия
1 2 3 4 5
Параллельные места
Бир ҳовуч анжир қоқи билан икки ҳовуч майиз ҳам беришди. Ҳалиги одам тамадди қилиб олгач, бир оз жонланди. У уч кечаю уч кундуз на туз тотган, на сув ичган эди. Мен ҳам ёш эдим, энди кексайдим, Солиҳларнинг тарк этилганини, Уларнинг зурриёти нон тилаганини кўрмадим. Шоҳ Зидқиё, Еремиёни соқчилар ҳовлисига қамаб қўйинглар, шаҳарда нон қолмагунча, ҳар куни унга новвой растасидан биттадан нон олиб беринглар, деб буюрди. Шундай қилиб, Еремиё соқчилар ҳовлисида қолди. — Шоҳ ҳазратлари, Еремиё пайғамбарни сардобага ташлаган одамлар қабиҳлик қилишибди. Шаҳарда нон қолмаган бўлса, Еремиё у ерда очликдан ўлади–ку. Тўртинчи ойнинг тўққизинчи куни шаҳарда очарчилик шу қадар кучайдики, халқ бир бурда нонга зор бўлди. Унинг нопоклиги кийимини доғ қилди, Келажаги ҳақида у қайғурмади. У даҳшатли тарзда қулади, Унинг юпатувчиси йўқ эди. У шундай деб ёлворди: “Кулфатимга бир назар солгин, эй Эгам, Зеро, душманларим ғолиб келди устимдан!” “Қорним очди! Чанқадим!” деб Оналарига улар фарёд қилар. Ярадор жангчидай шаҳар кўчаларида ҳушсиз ётишар. Оналарининг бағрида жон таслим этишар. Тур, эй қиз Қуддус! Кечаси билан Худога илтижо қилиб чиққин! Юрагингни Раббийга сувдай тўкиб солгин! Қўлларингни узат осмонга, Фарзандларинг учун ёлворгин Унга! Ахир, улар очликдан ҳушсиз ётибди Ҳар бир кўчанинг бошида. Ҳатто чиябўрилар Ўз болаларини эмизишар. Менинг халқим эса туяқушга ўхшаб қолди, Улар ўз фарзандларига шафқат қилмайди. Чақалоқлар жуда чанқаган Тиллари танглайига ёпишиб қолган, Нон сўраб, ёш болалар тиланчилик қиляпти, Бироқ ҳеч ким уларга бир бурда ҳам нон бермайди. Тансиқ таомлар еган одамлар Энди кўчаларда очликдан ўляптилар. Қимматбаҳо либос кийиб ўсганлар Энди кул уюмлари орасида ётибдилар.
Марсия
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода