Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Марсия
1 2 3 4 5
Параллельные места
Қуддусда қудратли шоҳлар бўлган экан. Улар Фурот дарёсининг ғарбидаги барча юртларни бошқарган эканлар, ўша юртлардан ўлпон, солиқ ва хирож йиққан эканлар. Энди бунга қулоқ сол! Эй ҳашаматни севувчи! Бехатар ўтириб, ўзингча айтасан: «Мендан бошқа малика йўқ, Тул қолмасман, фарзанд доғини кўрмасман.» Кўп сеҳр–жодуларингга қарамай, Кучли афсунларингга қарамай, Мана шу иккаласи ҳам Бир кунда бошингга тушади: Сен ҳамма болаларингдан айриласан, Тул бўлиб қоласан. Аммо Қуддус шундай деди: “Эгам мени тарк этди, Раббим мени унутиб қўйди.” Шунда ўзингга ўзинг дейсан: «Уларни менга ким туғиб берди? Фарзандсиз эдим, туғмас бўлиб қолгандим. Сургунда эдим, хор бўлгандим. Уларни ким менга катта қилиб берди? Ёлғиз ўзим қолгандим–ку, Энди улар қаердан келиб қолди?»” Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен онангизни ҳайдаб юборган эдим, Унинг талоқ хати қани? Хўш, сизни қайси қарз берувчимга сотибман? Мана, гуноҳларингиз туфайли сотилдингиз, Итоатсизлигингиз дастидан онангиз ҳайдалди. Қўрқма, уятга қолмайсан, Уялма, шарманда бўлмайсан! Ахир, сен ёшлигингдаги шармандаликни унутасан, Бевалигингдаги шармандаликни бошқа эсламайсан. Яҳудо шаҳарларида ва Қуддус кўчаларида шоду хуррамлик садолари бўлмайди, келин–куёвнинг овози эшитилмайди. Бу юрт ҳувиллаб қолади.” Бизга ҳукмронлик қилаётир қуллар, Улар зулмидан бизни ким қутқарар?! Гадалиё келганларга шундай деб онт ичди: “Бобилликларга тобе бўлишдан қўрқманглар. Юртда ўрнашиб, Бобил шоҳига хизмат қилаверинглар, шунда ҳаммаси яхши бўлади. Бобил қай даражада кеккайиб, кайф–сафо сурган бўлса, Унга шу даражада азобу изтироб берилсин! Ахир, у дилида шундай демоқда: «Мен маликаман, бева эмасман, Асло қайғу чекмайман.»
Марсия
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода