Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Марсия
1 2 3 4 5
Параллельные места
Сарвари Олам — Раббий энди Қуддус ва Яҳудо халқига ҳар турли таъминот ҳамда мадад бермай қўяди. Уларни нон ва сувдан бебаҳра қиляпти. Ўлим билан тузган аҳдингиз бекор бўлади, Ўликлар диёри ила қилган битимингиз барбод бўлади. Даҳшатли офат юртдан ўтаётганда, Сизлар ер билан яксон бўласиз. У бақирмайди, қаттиқ гапирмайди, Кўчаларда овозини баланд кўтармайди. “Эгамнинг марҳамат йилини, Худонинг қасос оладиган кунини эълон қилсин, Азадорларнинг ҳаммасини овутсин” деб, Эгам мени юборди. Эй Эгам, нечун кийимларинг қип–қизил? Нима учун чуқурда узум эзган одамга ўхшайсан? Эгамиз жавоб берди: “Узум сиқиш чуқурида Ўзим ишладим, Ёнимда халқлардан биронтаси йўқ эди. Ғазаб билан душманларни эздим, Қаҳр билан уларни оёқ ости қилдим. Уларнинг қони кийимларимга сачради, Бутун уст–бошимни ифлос қилди. Ҳа, Мен қасос кунини тайинлаб қўйган эдим, Халқимни қутқарадиган кун етиб келди. Эгамиз шундай деб айтмоқда: “Гармсел сомонни тўзғитгандай, Мен сизларни сочиб ташлайман. Бу сизларнинг қисматингиздир, Мен бошингизга ёғдирадиган кулфат шудир. Сизлар Мени унутдингизлар, Сохта худоларга инондингизлар. Шундай экан, болаларини очликдан ўлдир, Ҳаммасини қилич измига топшир. Хотинлари болаларидан жудо бўлсин, Ҳаммаси бева бўлиб қолсин. Эркаклари ўлатдан қирилиб кетсин, Йигитлари жангда ҳалок бўлсин. Шунинг учун, эй Еремиё, сен бу сўзларнинг ҳаммасини уларга айт: «Эгамиз юксакдан шердай ўкиради, Муқаддас маконидан садо беради. Юртига шиддат билан ўкиради. Узум эзувчилар каби бақиради, Ер юзидаги ҳамма инсонларга ҳайқиради. Ёшу қариларнинг жасадлари кўчада чангга беланиб ётибди. Қилич дастидан йигиту қизларим жувонмарг бўлди. Сен ғазабинг келган куни уларни ҳалок қилдинг, Аёвсиз уларни қириб ташладинг. Эй душманларим, албатта буни кўрасиз. “Эганг Худо қани?!” деб мени масхара қилдингиз, Энди сиз шармандаи шармисор бўласиз. Мен кўзларим билан кўраман сизнинг қулашингизни, Оёқ ости бўласизлар кўчадаги лой каби. Фаришта ўроғини ерга солди. Ердаги узум бошларини йиғиб, Худонинг узум сиқадиган катта қаҳр–ғазаби чуқурига улоқтирди. Унинг оғзидан ўткир бир қилич чиқиб турарди. У ўша қиличи билан халқларни мағлуб этади, қўлидаги темир хивчин билан уларни бошқаради. Қодир Худонинг қайноқ қаҳр–ғазаби чуқуридаги узумларни босиб эзади.
Марсия
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода