Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Марсия
1 2 3 4 5
Параллельные места
Шунинг учун Эгамиз юборган душманларга хизмат қиласиз, оч, ташна, яланғоч, муҳтож бўлиб қоласиз. Душманларингиз сизларга темир бўйинтуруқ солади, ҳаммангизни нобуд қилади. Айбларим мени жуда ҳам эзади, Улар жуда оғир юкка ўхшайди. Мен халқимдан ғазабландим, Ўз мулкимни ҳаром қилдим. Уларни сенинг қўлингга бердим. Сен эса уларга шафқат қилмадинг, Ҳатто кексаларнинг елкасига ҳам Ғоят оғир бўйинтуруқ солдинг. Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилиб, шундай деди: — Эй Еремиё, нимани кўряпсан? — Бодом шохини, — деб жавоб бердим мен. — Тўғри кўрдинг, — деди Эгамиз. — Бодом шохи Менинг ҳушёр туришимни билдиради. Айтган сўзларимни Мен тез орада бажо келтираман. “Ханониёнинг олдига бориб, шундай деб айт: «Эгамиз айтмоқда: сен ёғоч бўйинтуруқни синдирдинг, аммо ўшанинг ўрнига Мен темир бўйинтуруқ ясайман. Зеро, Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: Мен бу халқларнинг гарданига темир бўйинтуруқ соламан. Уларнинг ҳаммаси Бобил шоҳи Навухадназарга хизмат қилишади. Ҳа, уларнинг ҳаммаси Навухадназарга бош эгади. Мен ҳатто ёввойи ҳайвонларни ҳам Навухадназарнинг ихтиёрига топшираман.»” Шоҳ Зидқиёнинг ўзи Еремиёни ўша ерга қаматиб, шундай деган эди: “Нега сен ўзингча башорат қилиб юрибсан?! Ахир, сен шундай деб айтяпсан: «Эгамиз айтмоқда: Мен бу шаҳарни Бобил шоҳининг қўлига топшираман, шаҳар таслим бўлади. Навухадназар Зидқиёни Бобилга олиб кетади. Мен Зидқиёни жазоламагунимча Зидқиё ўша ерда қолади, — деб айтмоқда Эгамиз. — Агар Бобилликларга қарши жанг қилсангизлар, мағлуб бўласизлар.»” Шунинг учун Мен сизларни шарқдаги кўчманчилар қўлига топшираман. Улар юртингизда қароргоҳлар қуриб, чодирларини тикадилар, ҳосилингизни еб, сутингизни ичадилар. Шу қилганингиз учун Мен қўлимни сизларга қарши кўтараман. Сизларни бошқа халқларга ўлжа қилиб бераман. Халқлар орасидан сизларни йўқ қилиб, юртингизни ер юзидан супуриб ташлайман. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.»”
Марсия
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода