Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Марсия
1 2 3 4 5
Параллельные места
Сенинг олдингда улар гуноҳ қилганларида, чунки гуноҳ қилмайдиган одамнинг ўзи йўқ, Сен ғазабланиб, уларни яқин ёки узоқ юртларга асир қилиб олиб кетадиган душманларнинг қўлига берганингда, Аммо Мен бошингга кулфат келтираман, Фарёд қилиб, нола чекасан, Сени қурбонгоҳ қиламан. Ернинг остидан сен гапирасан, Тупроқ остидан сўзларинг келади, Овозинг шарпа овозидай ер остидан чиқади, Гапларинг тупроқ остидан шивирлаб келади. Яланғоч жойларинг очилади, Шармандалигинг кўриниб қолади. Мен қасос оламан, Ҳеч кимга шафқат қилмайман.” “Нега булар бошимга тушди?” дерсан. Сен кўп гуноҳ қилдинг, Этагинг кўтарилди, хўрландинг. Мен кўйлагингиз этагини баланд кўтараман, Шармандангизни чиқараман. Ҳамма ўйнашларинг сени унутди, Уларнинг сен билан иши йўқ. Мен душман каби, сенга ҳамла қилдим, Шафқатсиз жазоингни бердим. Оғир жиноятинг, кўп гуноҳларинг учун Сени шу кўйга солдим. Қуддусга борадиган йўллар тутяпти мотам, Ахир, белгиланган байрамларга келмас бирор ҳам одам. Шаҳарнинг ҳамма дарвозалари ҳувиллаб қолди, Руҳонийлари хўрсиниб ўтирибди. Қуддуслик қизлар қайғуга ботган, Қуддуснинг ўзи ҳам изтиробда қолган. Қуддусга душманлари бош бўлди, Унинг ғанимлари равнақ топди. Қуддус беҳад кўп гуноҳ қилди, Шу сабабдан Эгамиз уни азобга солди. Қуддуснинг фарзандлари сургун қилинди, Ғанимлари уларни олиб кетди. Мана энди шаҳардаги ҳамма одамлар хўрсиниб, Бир бурда нонни излаб юрибди. Улар бойликларини сотиб, овқат олишяпти, Шу йўсин ўз жонларини сақлашяпти. Қуддус шундай деб ёлвормоқда: “Эй Эгам, менга бир боққин, Хор бўлганимни кўриб қўйгин!” Қуддус қўлларини чўзиб ёрдам сўрайди, Бироқ ҳеч ким уни юпатмайди. Эгамиз қўшни халқларга амр берди, Шунда ҳаммаси Ёқуб наслига душман бўлиб қолди. Душманларининг назарида Қуддус ахлатдай жирканч бўлиб қолди. Эй Эгам, кўриб қўйгин қайғумни, Кўргин тўкилиб турган юрагимни. Эвоҳ, юрак–бағрим эзилиб кетди, Ахир, мен Сенга қарши бош кўтардим. Ана, ташқарида қилич одамларни чопяпти, Ичкарида ўлим ҳукмронлик қиляпти. Одамлар оҳу нолаларимни эшитди, Бироқ менинг юпатувчим йўқ эди. Ғанимларим эшитди кулфатларим ҳақида, Хурсанд бўлишди қилган ишингдан шунда. Сен эълон қилган ўша кунинг келсин, Душманларим ҳам менинг ҳолимга тушсин. Назарингдан қочмасин уларнинг қилган қабиҳликлари, Гуноҳим учун мени жазолагандай жазолагин уларни. Кўпдир менинг оҳу нолаларим, Ҳеч ҳам қолмади менинг мадорим.” Шунинг учун сендан лаззатланган ҳамма ўйнашларингни Мен ҳар ердан йиғиб келаман. Сен севганларни ҳам, нафратланганларни ҳам сенга қарши йиғаман. Сени қип–яланғоч қилиб, уларнинг олдига чиқариб қўяман. Улар сени томоша қиладилар. Сени ўйнашларинг ихтиёрига топшираман. Улар сўриларингни бузадилар, супаларингни вайрон қиладилар. Устингдаги кийимларингни юлиб оладилар, чиройли тақинчоқларингни тортиб оладилар. Сен қип–яланғоч қоласан. — Улар нафрат билан сени жазолайдилар, топган–тутганингни тортиб оладилар. Сени яланғоч, ҳеч вақосиз ташлаб кетадилар. Фоҳишалигинг очилади, шарманда бўласан. Суюқоёқлигинг, фоҳишалигинг «Ўйнашларимнинг берган тўлови», деб ўйлаган Узумзору анжир боғларини бузиб ташлайман, Ҳаммасини тўқайзор қиламан. Ёввойи ҳайвонлар боғларини йўқ қилади. Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ўша куни Довуд авлоди ва Қуддус аҳолиси учун бир булоқ очилади. Бу булоқ уларнинг барча гуноҳлари ва нопокликларини ювади. Ўша куни Мен бу юртдан барча бутларни йўқ қиламан. Ҳатто уларнинг номлари ҳам унутилади. Мен бу юртдан яна сохта пайғамбарларни ва уларни илҳомлантирадиган ёвуз руҳни олиб ташлайман.
Марсия
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода