Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Марсия
1 2 3 4 5
Параллельные места
Эгамиз Ўз қуллари пайғамбарлар орқали айтганига кўра, Яҳудо халқига қарши Бобил, Орам, Мўаб ва Оммон босқинчи тўдаларини юбориб, бу юрт халқини йўқ қилмоқчи бўлди. Эгамизнинг амри билан Яҳудо халқининг бошига кўп кулфатлар келди. Манаше қилган барча гуноҳлари учун, айбсизларнинг қонини тўккани учун Эгамиз Яҳудо халқини Ўз ҳузуридан ҳайдамоқчи бўлди. Манаше Қуддусни айбсизларнинг қонига ботирган эди. Эгамиз Манашени бу қилмиши учун кечирмоқчи эмасди. Эгамизнинг амри билан Яҳудо халқининг бошига кўп кулфатлар келди. Манаше қилган барча гуноҳлари учун, айбсизларнинг қонини тўккани учун Эгамиз Яҳудо халқини Ўз ҳузуридан ҳайдамоқчи бўлди. Манаше Қуддусни айбсизларнинг қонига ботирган эди. Эгамиз Манашени бу қилмиши учун кечирмоқчи эмасди. Ана, кимдир тўлғоқ тутган аёлдай бақирмоқда, Кимдир илк бор туғаётган аёлдай инграмоқда. Қиз Қуддус энтикиб қичқирмоқда, Қўлларини чўзиб шундай демоқда: “Шўрим қурсин! Қотилларим олдида мадорим қолмади.” Кечалари у аччиқ–аччиқ йиғлайди, Кўзларидан ёшлар оқади. Уни юпатадиган бирон кимса Йўқдир ўйнашларининг орасида. Дўстлари унга хиёнат қилишди, Унга душман бўлиб қолишди. Ҳа, Қуддус жирканч гуноҳга қўл урди, Атрофдагиларга у кулги бўлди. Олдин уни эъзозлаганларнинг ҳаммаси Энди ундан ҳазар қилади. Қуддуснинг шармандалигини улар кўрдилар. Мана энди Қуддус хўрсиниб ўтирибди, Ҳаммадан юзини яшириб ўтирибди. Унинг нопоклиги кийимини доғ қилди, Келажаги ҳақида у қайғурмади. У даҳшатли тарзда қулади, Унинг юпатувчиси йўқ эди. У шундай деб ёлворди: “Кулфатимга бир назар солгин, эй Эгам, Зеро, душманларим ғолиб келди устимдан!” Раббий кучли жангчиларимни рад этди, Йигитларимни яксон қилиш учун лашкар юборди. Бокира қиз Яҳудони Раббий узум эзгандай эзди. Шунинг учун мен фарёд қиламан, Кўз ёшимни сел–сел оқизаман. Ахир, юпатувчим мендан узоқда, Жонимга оро кирувчи олисда. Эвоҳ, душманларим мендан ғолиб келди, Фарзандларим хонавайрон бўлди.” Одамлар оҳу нолаларимни эшитди, Бироқ менинг юпатувчим йўқ эди. Ғанимларим эшитди кулфатларим ҳақида, Хурсанд бўлишди қилган ишингдан шунда. Сен эълон қилган ўша кунинг келсин, Душманларим ҳам менинг ҳолимга тушсин.
Марсия
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода